Линклар

logo-print

Бугун Ҳусни Муборак устидан суд давом этади


Муборак суд залига ётоқаравада келтирилди

Муборак суд залига ётоқаравада келтирилди

Бугун Қоҳирада Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан ўтказилаётган суд жараёнининг навбатдаги мажлиси бўлади.

Муборак билан бирга унинг икки ўғли, собиқ ички ишлар вазири ҳамда бир неча собиқ полиция бошлиғи судланмоқда.

Судланаётганлар 2011 йилнинг февралида бўлиб ўтган норозилик намойишлари иштирокчиларидан қарийб 850 кишини ўлдирганликда айбланмоқда.

Феврал намойишлари Муборакни истеъфо беришга мажбур қилган эди.

Суднинг кеча бошланган мажлисига юраги хаста Муборак касалхона ётоқаравасида келтирилди.
XS
SM
MD
LG