Линклар

Ўзбекистонда корейс ширкати спорт кийими тикмоқчи


Жанубий Кореянинг "Young One Holding" ширкати Ўзбекистонда кийим-кечак ва оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бу мамлакатдан бир қатор объектларни сотиб олмоқчи.

СА-news агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, ширкат вакили Янги йил арафасида “Ўзбекенгилсаноат” ширкати раҳбари билан сўзлашувлар ўтказган.

Хабарда айтилишича, Осиё, Европа ва Америкада фаолият юритадиган ва активлари 2 миллиард доллардан зиёд бўлган "Young One Holding" ширкати қимматбаҳо спорт кийимлари ишлаб чиқаради.
XS
SM
MD
LG