Линклар

logo-print

Самарқанд шаҳри аҳолиси ярим миллион кишига етди


Самарқанднинг Регистон майдони

Самарқанднинг Регистон майдони

Ўзбекистоннинг иккинчи йирик шаҳри - Самарқанд аҳолиси қарийб ярим миллион нафарга етди.

Бу ҳақда хабар қилган 12.uz сайтига кўра, шаҳар аҳолиси нуфузи вилоят марказига баъзи аҳоли пунктларини қўшиш тўғрисида парламент юқори палатаси қабул қилган қарор сабабли кўпайди.

Шу кунда Самарқанд шаҳри аҳолиси 488,6 минг нафар бўлиб, ҳудуди 12,1 минг гектардир.

Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳри мамлакат пойтахти бўлиб, шу кунда Тошкент шаҳрида, 12.uz сайтига кўра, 2,3 миллион киши истиқомат қилади.
XS
SM
MD
LG