Линклар

logo-print

ХХР раиси махсус вакили МОга сафар қилади


Хитой халқ республикаси раиси махсус вакили 5 январдан 14 январгача Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафар қилади.

Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси доимий қўмитаси раиси муовини, Умумхитой хотин-қизлар федерацияси раиси Чжэн Чжили Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонда бўлиб, Хитойнинг бу мамлакатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатганининг 20 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Хитойнинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдоси ҳажми 1992 йили 500 миллион долларни тузган бўлса, бу кўрсаткич 2009 йили 25,9 миллиард долларга кўтарилган.

Хабарларга қараганда, 2015 йилга бориб Хитой Қозоғистон билан савдоси ҳажмини 40 миллиард долларга, Ўзбекистон билан 5 миллиард долларга етказмоқчи.
XS
SM
MD
LG