Линклар

Толибон Қатарда ваколатхона очадиган бўлди


Афғонистон толиблари Қатарда ўзларининг сиёсий ваколатхонасини очиш тўғрисида дастлабки келишувга эришди.

Бу ҳақда хабар қилган Толибон матбуот вакили Забиуллоҳ Мужоҳидга кўра, Қатарда очилажак ваколатхонадан халқаро ҳамжамият билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлида мулоқот бошлаш учун фойдаланилади.

Толибон ҳаракатининг исломий сайтлардан бирида эълон қилинган баёнотида айтилишича, Афғонистон ҳукумати билан тинчлик шартномаси тузишнинг шартлари сифатида мамлакатдан хорижий ҳарбийларни олиб чиқиш ҳамда АҚШдан ҳаракатнинг Гуантанамодаги ҳарбий базада сақланаётган вакилларини озодликка чиқариш лозимлиги айтилган.
XS
SM
MD
LG