Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:40

Ўзбекистонда мусиқа ва тасвирий санъатга иxтисослашган лицей ташкил қилинди


Ёшларнинг пуфлаб чалинадиган асбобларга иштиёқи ошаётгани интернатнинг лицейга ўзгартирилиши сабабларидан бири ўлароқ кўрсатилган.
Ёшларнинг пуфлаб чалинадиган асбобларга иштиёқи ошаётгани интернатнинг лицейга ўзгартирилиши сабабларидан бири ўлароқ кўрсатилган.

Академик санъат лицейи Тошкентда фаолият кўрсатиб келган санъат ва мусиқа махсус интернати базасида ташкил қилинди.


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2011 йил декабр ойида бу борада махсус қарор қабул қилган эди.

Қарорда мамлакат ëшларининг пуфлаб чалинадиган ва зарб билан уриладиган мусиқа асбобларини ўрганишга бўлган иштиëқи ва рассомчиликка бўлган хавасининг ортиши боис мактаб интернат лицейга айлантирилиши кераклиги айтилади.

Совет даврида республикадаги учта етакчи тасвирий санъат билим юртларидан бири бўлган санъат интернати пештоқидаги унвон алмашиши нимани билдиради?

Мактаб-интернат номи лицейга айланиши республика мақомидаги билим юрти таълим савиясида ўзгариш ясайдими?

Шу ва бошқа саволларни янги ташкил қилинган санъат лицейи илмий бўлим мудири, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси Худойбердиева Умида Ғайратовнага бердик.

Қуйида Умида Худойбердиева билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG