Линклар

Прокурор Ҳусни Муборакни золимликда айблади


Қоҳирада Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан ўтказилаётган суд жараёнининг бугунги мажлисида бош қораловчи Мустафо Сулаймон Ҳусни Муборакни ҳокимият тепасида тургани 30 йил давомида золимлик қилганликда айблади.

Муборак билан бирга унинг икки ўғли, собиқ ички ишлар вазири ҳамда бир неча собиқ полиция бошлиғи судланмоқда.

Судланаётганлар 2011 йилнинг февралида бўлиб ўтган норозилик намойишлари иштирокчиларидан қарийб 850 кишини ўлдирганликда айбланмоқда.
Феврал намойишлари Муборакни истеъфо беришга мажбур қилган эди.

Суднинг кеча бошланган мажлисига юраги хаста Муборак касалхона ётоқаравасида келтирилди.
XS
SM
MD
LG