Линклар

Теҳрон Вашингтонни огоҳлантирди


Эрон Қуролли Кучлари қўмондони Атоуллоҳ Солиҳий агар АҚШнинг ҳарбий учоқ ташувчи кемаси Форс қўлтиғига қайтадиган бўлса, Теҳрон жавоб чоралари кўражагидан огоҳлантирди.

Душанба куни Эрон Ҳормуз бўғози яқинида ракета синовлари ўтказиш билан 10 кунлик ҳарбий машқларини якунлади.

Дунё бозорига етказиб бериладиган нефтнинг учдан бир қисми Ҳормуз бўғози орқали олиб ўтилади. Эрон расмийлари агар Ғарб Теҳронга қарши санкцияларни кучайтириш фикридан воз кечмаса бўғозни ёпиб қўяжаги тўғрисида баёнот берган эди.

Теҳроннинг баёнотига жавобан АҚШнинг Баҳрейнда жойлаштирилган Бешинчи флоти қўмондонлиги вакиллари нефт таъминотида узилишларга йўл қўймасликлари тўғрисида баёнот берган ва ўтган ҳафтада Ҳормуз бўғозидан АҚШнинг Жон Стеннис ҳарбий учоқ ташувчи кемаси сузиб ўтган эди.

Сешанба куни Франция ташқи ишлар вазири Ален Жюппе Эронга қарши янги санкциялар эорий этишга чақирди. Жюппе ўз чақириғини Теҳроннинг ядровий дастуридан ҳарбий мақсадлар кўзланганига шубҳаси йўқлиги билан изоҳлади.
XS
SM
MD
LG