Линклар

АҚШ Афғонистоннинг Толибон билан келишувини қўллайди



АҚШ Афғонистоннинг Толибон билан тинчлик келишувини, жумладан, толибларнинг Қатарда сиёсий ваколатхона очишини қувватлайди.

Бу ҳақда хабар қилган АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуландга кўра, расмий Вашингтон афғон ҳукумати билан Толибон ўртасидаги келишув афғон урушига чек қўйилишига хизмат қилса, бу келишувни қўллайди.

Сешанба куни Афғонистон толиблари Қатарда ўзларининг сиёсий ваколатхонасини очиш тўғрисида дастлабки келишувга эришди.

Толибон матбуот вакили Забиуллоҳ Мужоҳидга кўра, Қатарда очилажак ваколатхонадан халқаро ҳамжамият билан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлида мулоқот бошлаш учун фойдаланилади.

Толибон ҳаракатининг исломий сайтлардан бирида эълон қилинган баёнотида айтилишича, Афғонистон ҳукумати билан тинчлик шартномаси тузишнинг шартлари сифатида мамлакатдан хорижий ҳарбийларни олиб чиқиш ҳамда АҚШдан ҳаракатнинг Гуантанамодаги ҳарбий базада сақланаётган вакилларини озодликка чиқариш лозимлиги айтилган.
XS
SM
MD
LG