Линклар

АҚШ Беларусга қарши санкцияни кескинлаштирди


АҚШ президенти Барак Обама сешанба куни Беларусга нисбатан санкцияларни кескинлаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Ҳужжатда Беларусда 2010 йилнинг декабрида ўтказилган президент сайловидан кейин мухолифат фаоллари таъқиб қилинаётгани учун аввал қабул қилинган санкцияларни янада кескинлаштириш кўзда тутилган.

Сакнциялар АҚШга келиши тақиқланган беларуслик давлат амалдорлари рўйхатини кенгайтириш ҳамда бир қатор молиявий чекловлардан иборат.

Шунингдек, ҳужжатда Халқаро хоккей федерациясини 2014 йили Минскда жаҳон чемпионатини ўтказиш режасидан воз кечишга чақирилади.
XS
SM
MD
LG