Линклар

АҚШ Мисрдаги рейдлардан хавотирда


Қоҳирадиги Konrad Adenauer жамғармасига ҳам рейд уюштирилди.

Қоҳирадиги Konrad Adenauer жамғармасига ҳам рейд уюштирилди.

АҚШ Мисрдаги Америка кўмагида фаолият юритаётган нодавлат ташкилотлар таъқибга учраётганидан хавотир билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуланд Миср ҳукуматининг нодавлат ташкилотларига нисбатан қилаётган муносабатини "номақбул" дея атаб, бунинг ортида Ҳусни Муборакнинг собиқ тарафдорлари турганини таъкидлади.

Ўтган ҳафта Мисрдаги инсон ҳуқуқлари ва демократия ғояларини тарғиб қилувчи 17 та ташкилотга рейдлар бўлгани ва улар тазйиқ остида қолаётгани хабар қилинган эди.

Якшанба куни Миср Адлия вазири Абдулҳамид Абдуллоҳ матбуот анжумани ўтказиб, рейдлар ушбу ташкилотларнинг молиявий манбаларини аниқлаш мақсадида ўтказилганини маълум қилди.

АҚШ ўтган ҳафта ҳам рейдлар хусусида хавотир билдириб, Миср ҳукуматидан нодавлат ташкилотлари ходимларини “таъқиб қилишни” дарҳол тўхтатишни талаб қилган эди.

Шунингдек, АҚШ бу каби ҳолат давом этса, Мисрга ҳар йили бериладиган 1,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги молиявий кўмак масаласи кўриб чиқилиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG