Линклар

logo-print
Жорий йилнинг 1 январида бошлаб Ўзбекистонда айрим газеталар нархи 45 фоизгача қимматлади.

Халқ демократик партиясининг расмий нашри- "Ўзбекистон овози" газетаси 360 сўмдан 525 сўм(45 фоиз)га кўтарилди.

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари 300 сўмдан 400 сўм (33 фоиз)га чиқарилди.

Тошкент шаҳар хокимлигининг нашри бўлган "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари 400 сўмдан 525 сўм (31 фоиз)га кўтарилди.

Газеталар нархининг қимматлаши оммавий ахборот воситалари учун айрим солиқ ставкалари қисқартирилиб, кўплаб мажбурий ажратмалардан озод қилинган бир пайтга тўғри келди.

Жумладан, 1 январдан бошлаб матбуот корхоналари божхона тўловларидан беш йил муддатга озод этилди.
XS
SM
MD
LG