Линклар

Сервер Жепаров Осиёнинг рамзий терма жамоаси сафида


Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров.

Goal.com сайти Осиёдаги 11 футболчидан иборат рамзий терма жамоа рўйхатини эълон қилди.

Ярим ҳимоячилар сафида ўзбекистонлик футболчи Сервер Жепаров ҳам бор.

Ўтган йилининг 23 ноябрида Осиë футбол конфедерацияси томонидан Сервер Жепаров йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Жепаров мазкур совринга 2008 йилда ҳам сазовор бўлган.

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Сервер Жепаров ўтган йили футбол бўйича Осиё кубогида кучли тўртликдан ҳам жой эгаллаган эди.
XS
SM
MD
LG