Линклар

logo-print
Покистон расмийларига кўра¸ Кветта шаҳрида қўлга олинган уч нафар Эрон чегарачиси ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эрон чегарачиларининг контрабандачиларни таъқиб қилиб ноқонуний равишда Покистон ҳудудига ўтгани ва бу ерда бир одамни отиб ўлдиргани айтилмоқда.

Покистон расмийлари ҳозирча учала эронлик устидан маҳкама жараëнининг қачон бошланишини эълон қилмади.

Ўз чегарачилари ҳеч бир ғараз мақсадларсиз Покистон ҳудудига ўтганини таъкидлаëтган Теҳрон ҳукумати Исломободдан уларни озод қилишни сўрамоқда.

Воқеа Покистоннинг Эронга туташ Балужистон минтақасида якшанба куни рўй берди. Аҳоли ўта сийрак бўлган бу минтақадаги ўзаро чегаранинг аниқ демаркация қилинмагани айтилади.
XS
SM
MD
LG