Линклар

Жанаўзендаги комендантлик соати узайтирилди


Жанаўзанда ҳукумат кучлари ўқидан яраланган йигит.2011 йил¸ 16 декабр.

Жанаўзанда ҳукумат кучлари ўқидан яраланган йигит.2011 йил¸ 16 декабр.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ғарбидаги Манғистау вилоятининг Жанаўзен шаҳрида жорий этилган фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати муддатини 31 январга қадар узайтириш ҳақидаги фармонга қўл қўйди.

16 декабр куни ҳукумат хавфсизлик кучлари қуролсиз намойишчиларга қарата ўт очгани оқибатида камида 16 одам нобуд бўлганидан сўнг¸ президент Назарбоев шаҳарда 20 кунлик фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати жорий қилган эди.

Мазкур қарор муддати 5 январ куни тугаши лозим эди. Ҳозирча президент қарорига расмий изоҳ берилмади.

Ўз иш шароитлари яхшиланиши ва ойликлари оширилиши талаби билан норозилик намойишлари уюштириб келган нефтчиларга қарши ўт очилиши оқибатида камида 100 га яқин одам жароҳат олган эди.

Ҳозирда Жанаўзендаги қонли воқеаларни ўрганиш бўйича бир-биридан айри ҳолда олтита комиссия иш олиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG