Линклар

logo-print
Бугун Мисрда парламент сайловларининг сўнгги - учинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Мамлакатнинг 9 вилоятида ўтказилаëтган сайловларда 15 миллионга яқин овоз бериш ҳуқуқига эга мисрлик иштирок этмоқда.

Уч босқичли парламент сайловларининг олдинги икки даврасида аввалги ҳукумат даврида фаолияти тақиқланган Мусулмон биродарлиги исломий ташкилотининг сиëсий қаноти – Озодлик ва адолат партияси ўз рақибларидан устунликка эришди.

Мусулмон биродарлиги етакчилари парламент сайловларидаги ғолибликдан фойдаланиб¸ Миср янги конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқишни ўз қўлига олмаслиги¸ бу жараëнда мамлакатдаги барча сиëсий гуруҳлар билан ҳамкорлик қилажагини билдирди.

Декабр ойида ҳукумат хавфсизлик кучлари ва Миср ҳарбийларининг муваққат ҳукмронлигига қарши чиққан норозилар ўртасида юз берган тўқнашувлар оқибатида 17 одам ўлган бўлса-да¸ сайловларнинг нисбатан тинч руҳда ўтаëтгани кузатилмоқда.
XS
SM
MD
LG