Линклар

logo-print

Тошкент-Деҳли ўртасидаги ҳаво қатнови кўпаяди


Ole Christian Rousing суратга олган.

Ole Christian Rousing суратга олган.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Деҳлидаги намояндаси Отабек Отабоевнинг мухбирларга маълум қилишича¸ ўзбек ширкати Ҳиндистон ва Ўзбекистон пойтахтлари ўртасидаги ҳаво қатнови сонини оширишга қарор қилган.

Бундан буëн Тошкент ва Деҳли ўртасида ҳафтасига еттита парвоз амалга оширилади¸ деб баëнот берди Ўзбекистон ширкати вакили.

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси расмийсига кўра¸ Тошкент-Деҳли йўналишида қатнаëтган йўловчилар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. 2010 йилда бу кўрсаткич 16 895 йўловчини ташкил қилган бўлса¸ 2011 йилнинг 11 ойи ичида Ўзбекистон ҳаво йўллари иккала пойтахтга 25 871 нафар йўловчи ташиган.

Айни пайтда¸ Отабоевга кўра¸ 2011 йили икки давлат пойтахти ўртасида ташилаëтган юклар ҳажми ҳам 2010 йилга нисбатан 5¸2 фоизга ошган .
XS
SM
MD
LG