Линклар

logo-print

Акипресс ахборот агентлигининг билдиришича¸ 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Қирғизистон жанубига узатилаëтган табиий газ ҳажмини оширган.

Ўш Газ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Шарип Бўраевнинг билдиришича¸ айни кунларда Ўшга Ўзбекистондан соатига 5000 кубометр газ узатилмоқда.

Бўраевнинг билдиришича¸ 2012 йил 1 январидан бошлаб Ўш шаҳрининг барча участкаларига газ бериш йўлга қўйилган¸ хусусан ЎшТЭЦ га соатига 2500 кубометр ўзбек гази берилмоқда.

Ўшга табиий газ узатишни тўлиқ маромда қайта тиклаш Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида эришилган ўзаро келишув оқибатида амалга ошган.
XS
SM
MD
LG