Линклар

Туркия Ташқи ишлар вазири Теҳронда


Эрон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари.

Эрон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли Эроннинг зиддиятли ядровий дастури масаласида сўзлашув ўтказиш мақсадида Теҳронга келди.

Икки кунлик сафар давомида Анқара дипломатлари раҳбари эронлик ҳамкасби Али Акбар Солиҳий билан учрашиб¸ Эрон ядровий дастури баробарида Ироқ ва Суриядаги сўнгги жараëнларни ҳам муҳокама қилади.

Йилига икки марта ўтказилаëтган бундай музокараларнинг бу галгиси Ғарб билан Эрон муносабатлари Ҳормуз бўғози атрофидаги қарама-қаршилик боис янада кескинлашган бир пайтга тўғри келди.

Шанба куни АҚШ президенти Обама Эрон молиявий ва нефт секторини нишонга олувчи янги санкциялар жорий этишни кўзда тутувчи қонунга қўл қўйди.

АҚШнинг минтақадаги яқин ҳамкори¸ НАТО аъзоси бўлмиш Туркия ўз эҳтиëжи учун зарур нефтнинг 30 фоизини Эрондан сотиб олади.
XS
SM
MD
LG