Линклар

Республикачилар президентликка номзодларини сараламоқда


Митт Ромни рафиқаси билан.

Митт Ромни рафиқаси билан.

Массачусетс собиқ губернатори Митт Ромни республикачи сайловчиларнинг АҚШ президентлигига ўз номзодларини танлашга қаратилган Айовада ўтказилган дастлабки сайловида ғолиб чиқди.

Ромни ўз асосий рақиби¸ собиқ сенатор Рик Санторум устидан атиги саккиз овоз фарқ билан устунликка эришган.

Айовада қилган баëнотида Ромни агар президентликка сайланса¸ Америка иқтисодини қайта изга солажагини билдирди.

- Президент Обама Американи моҳиятан ўзгартириш ниятида эканини айтди. Мен Американи ўзгартирмоқчи эмасман. Мен Американи Америка қилган принципларни қайта тикламоқчиман. Биз Американи айнан шу прициплари учун севамиз. Мен президент бўлсам¸ ана шу принципларни Оқ уйга олиб кираман ва Американи қайта ишга соламан¸ деди республикачи сайловчилар олдида гапирган Митт Ромни.

Сешанба куни Айовадаги черков¸ мактаб ва бошқа жамоат жойларига йиғилган республикачилар АҚШ президентлигига ўз партияларидан номзодликка қўйилган 7 сиëсатчи учун овоз бердилар.

Айовадаги танлов ғолибининг Америка бўйлаб сайловчиларни ўзига оғдириш учун жиддий имконни қўлга киритиши айтилади.

Республикачи номзодларнинг кейинги дастлабки сайлови келаси сешанба куни Ню Ҳампширда ўтказилади.
XS
SM
MD
LG