Линклар

logo-print
Франция матбуотининг хабар қилишича¸ Туркияда арманиларнинг геноцид қилинганини инкор этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси жорий ойда Франция Сенатида овозга қўйилади.

Ўтган ой Франция парламентининг қуйи палатаси томонидан маъқулланган мазкур қонун лойиҳаси Туркия ҳукуматининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Шу муносабат билан Туркия Франциядаги ўз элчисини чақиртириб олди ва Франция билан алоқалар¸ хусусан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатди.
Агар кутилаëтгани каби янги қонун лойиҳаси Сенат тасдиғидан ҳам ўтса¸ туркларнинг 1-жаҳон уруши даврида арманиларни геноцид қилганини инкор этувчилар бир йиллик қамоқ жазоси¸ ëхуд 45 минг евро жарима тўлашга ҳукм қилинади.

Арманилар иддаосича¸ 1915 йили Усмонли Туркиясида 1¸5 миллион армани қирғин қилинган.

Айни даврда ҳам арманилар¸ ҳам туркларнинг кўплаб сонда қатл этилганини эътироф этса-да Туркия ҳукумати арманиларга қарши геноцид атамасига қаршилик қилиб келмоқда.

Агар Франция Сенати янги қонун лойиҳасини маъқулласа¸ Туркия Францияга қарши жазо чоралари кучайтирилишидан огоҳлантирмоқда.
XS
SM
MD
LG