Линклар

Массачусетс собиқ губернатори Митт Ромни республикачиларнинг АҚШ президентлигига ўз номзодини танлашга қаратилган Айова қурултойида ғолиб чиқди.

Республикачиларнинг дастлабки овоз бериш жараëнида партиянинг жами 122,255 фаоли овоз берди ва етти номзод орасида Митт Ромни қурултой қатнашчиларининг 25 фоиз овозини қозониш билан ғолиб чиқди. Ромни ўз асосий рақиби¸ собиқ сенатор Рик Санторум устидан атиги саккиз овоз фарқ билан устунликка эришди.

Техаслик конгрессмен Рон Паул республикачи фаолларнинг 21 фоиз овозини қозониб¸ Айова қурултойини учинчиликда¸ Намояндалар палатасининг собиқ раиси Нют Гингрич эса¸ 13 фоиз овоз билан тўртинчиликда тугатди.

Айовада қилган баëнотида Ромни агар президентликка сайланса¸ Америка иқтисодини қайта изга солажагини билдирди.

- Президент Обама Американи моҳиятан ўзгартириш ниятида эканини айтди. Мен Американи ўзгартирмоқчи эмасман. Мен Американи Америка қилган принципларни қайта тикламоқчиман. Биз Американи айнан шу прициплари учун севамиз. Мен президент бўлсам¸ ана шу принципларни Оқ уйга олиб кираман ва Американи қайта ишга соламан¸ деди республикачи сайловчилар олдида гапирган Митт Ромни.

Сешанба куни Айовадаги черков¸ мактаб ва бошқа жамоат жойларига йиғилган республикачилар АҚШ президентлигига ўз партияларидан номзодликка қўйилган 7 сиëсатчи учун овоз бердилар.

Айовадаги қурултой якуни республикачиларнинг президентликка ягона номзодини танлаш жараëнида кичик овозга эга бўлса-да¸ унда ғолиб чиққаннинг Америка бўйлаб сайловчиларни ўзига оғдириш учун жиддий имконни қўлга киритиши айтилади.

Республикачи номзодларнинг кейинги дастлабки сайлови келаси сешанба куни Ню Ҳампширда ўтказилади. Республикачилар орасида ўтказилган ижтимоий сўров натижаларига кўра¸ 10 январга белгиланган Ню Ҳампшир қурултойида ҳам Ромнининг устунликка эришиши кутилмоқда.

АҚШ телеканалларининг хабар қилишича¸ 2008 йили Республикачилар партиясидан президентликка номзоди қўйилган Аризона сенатори Жон МакКейннинг Ромни номзодини қўллашини эълон қилиши кутилмоқда.

Республикачилар президентликка даъвогарларини элакдан ўтказишни бошлаган сешанба куни АҚШнинг демократ президенти Барак Обама ҳам Айовадаги ўз тарафдорлари билан телефон орқали конференция ўтказди.

- Мен ўзгаришларни кўра бошлаганимиз боис бугун президентликка биринчи марта даъво қилганимдагидан кўра некбинроқман. 2012 йил Америка халқига қанча катта ишларни қилганимизни¸ қандай конкрет натижаларга эришганимизни кўрсатади.

Бу йилда америкаликлар аксарининг соғлиқни сақлаш суғуртасига эга бўлиши¸ қўшинларимизнинг уйига қайтиши ва ëшларимизнинг коллежларга бориб ўқишини таъминлаш учун қаттиқ ишлаяпмиз¸ дер экан президент Обама ўзи бошлаган катта ишларни тугаллаш учун яна 4 йил Оқ уйда қолиши лозимлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG