Линклар

Чехия собиқ президенти Вацлав Ҳавел хоки солинган идиш бугун Прагадаги Виноҳрадска қабристонига¸ 1996 йили вафот этган биринчи рафиқаси Олга ëнига дафн этилди.

Машҳур диссидент драматург Вацлав Ҳавел 1989 йили Чехословакиядаги 40 йиллик коммунистик тузум ҳокимиятига барҳам берган "Бахмал инқилоби” етакчиларидан бири эди.

18 декабр куни зотилжамдан вафот этган 75 яшар Ҳавел хокини дафн этиш маросимида фақат оила аъзолари ва марҳумнинг яқинлари иштирок этди.

23 декабр куни Прагада бўлиб ўтган видолашув маросимида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва собиқ президент Билл Клинтон¸ Франция президенти Николя Саркози¸ Британия Бош вазири Дэвид Камерон каби Ғарб етакчилари иштирок этди.
XS
SM
MD
LG