Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:21

Баҳс майдони: Спирал оилага ёрдамми ёки туғишни чеклаш?


Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёлларни бичиш ва уларга "спирал" қўйиш кампанияси мамлакатда демографик мувозанатни сақлаш уриниши ўлароқ кўрилади.
Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёлларни бичиш ва уларга "спирал" қўйиш кампанияси мамлакатда демографик мувозанатни сақлаш уриниши ўлароқ кўрилади.

Бугунги баҳс майдонида рақиблар "Ўзбекистонда туғиш ёшидаги аёлларга оммавий равишда спирал қўйишни таклиф қилиш, ҳақиқатан ҳам ҳукуматнинг аёллар саломатлиги борасида ғамхўрлигими ёки бола туғилишни чеклашга бўлган уринишми" деган мавзу устида баҳслашадилар.


Ўтган йил давомида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Тошкентдан вилоятларга юборилган шифокорлар оналар ва болалар саломатлигини назорат қилиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саломатлик ҳафтаси” ўтказдилар.

Бу тадбирлар доирасида асосий эътибор аёлларга текин бачадон ичи воситаси, яъни "спирал" қўйиш таклиф қилинган эди.

Жойлардаги ота-оналар бу кампанияни мамлакатда туғиш суръатини назоратга олиш уринишларининг бир қисми сифатида кўраётганини айтган эдилар.

2010-2011 йиллар давомида Ўзбекистон вилоятларидаги қишлоқ ҳудудларида аёлларни мажбурий стерилизация қилиш, яъни бичиш уринишлари кузатилгани ҳақида Озодлик ўз вақтида муштарийларни хабардор қилган эди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда мажбурий стерилизация амалиёти борлигини мутлақо рад этиб келади. Бироқ, “Саломатлик ҳафтаси” давомида аёлларга текин спирал қўйиш таклиф қилинганини расмийлар тан олган эдилар.

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Ҳайдаржон Тошкентдан келган дўхтирларнинг асл мақсади оналар касалликларини даволаш эмас, балки спирал қўйиш эканлиги ҳақида гапирган эди:

- Мана бугун учинчи кунки, биз турган хўжаликка Тошкентдан докторлар келган қишлоқ врачлик пунктига. Хотинимнинг икки-уч кундан бери мазаси йўқ эди. “Докторлар келибди. Бориб кўриниб келгин” деб жўнатсам, “Йўқ, у бизни кўрмас экан. У фақат 2011 йилда туққан аëлларга текинга спирал қўйишга келган экан” деяпти. Бу нима масала? Ўзбекистонда одам сони кўпайиб кетди демоқчими, ë тепадан буйруқ бўлганми шунақа. Текинга спирал қўйиб берар эмиш. Кўчама кўча айтиб юрибди аëлларга “докторлар келди кўрининглар”. Аёлларга қанақа доктор эканлигини айтмаяпти. У ëққа боргандан кейин сўралаяпти. “Нима бўлди?”, “Менинг бошим оғирийди” ëки бошқа касални айтса, “Йўқ, сиз керакмас. Бизга 2011 йил туққан аëллар керак. Текин спирал қўямиз” деяпти,- деган эди Ҳайдаржон.

Бу ҳақдаги мақола Озодликнинг Интернет сайтига қўйилганидан сўнг, жуда кўп шарҳлар келди. Жумладан муштарий Шавкат Муҳаммад шундай деб ёзди:

"Менинг фикримча бу ерда хеч кандай салбийлик йўқ. Бола иккита бўлсин, аммо сифати аъло бўлсин. Сир эмас, ақлан ривожланишда бизнинг болалар анча ортда. Шахсан менинг фикрим: 2 болани тарбияли, илмли қилиб оёққа турғизиш, оллоҳ умр берса кейин яна бу масалага қайтармиз. Ҳар йили печатний станокни ишга солавермай икки уч йил дам олиб саломатликка эътибор берилса, яхши бўларди", деб ёзган эди Шавкат Муҳаммад.

Бугунги баҳс мавзуси ҳам ана шундан келиб чиқди. Туғиш ёшидаги аёлларга ёппасига спирал қўйишни таклиф қилиш бу ҳақиқатан ҳам оилага бўлган ғамхўрликми ёки бола туғилишни чеклашга бўлган уринишми?

Баҳслашувчилар асли жиззахлик, бугунги кунда Жанубий Қозоғистонда яшаб ишлаётган 28 ёшли Шавкат Муҳаммад. У спирал қўйиш зарарли эмас, бола “оз бўлсину соз бўлсин”, деган фикрда.

Шавкатнинг оппоненти Москвадаги андижонлик меҳнат муҳожири 30 ёшли Гулсара. У, ўзбекка туғишни чеклашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деган фикрда.

Гулсара: Шавкатбек иккита бўлсин, яхши бўлсин, дебди. Лекин ўзбек халқида шундай мақол бор. Ўнта бўлса ўрни бошқа, қирқта бўлса қилиғи. Оллоҳ фарзанд бердими, ризқини ҳам қўшиб беради...

Шавкат: Спиралнинг, менинг фикримча, ҳеч қандай ёмон томони йўқ. У ўзидан асорат қолдирмайди. Бизда бола кўп туғилади. Менинг ўйлашимча, бизда туғилган болалар билими ва фикрлаши жиҳатидан бошқа миллат болаларидан анча ортда қолган...

Гулсара: Шавкат, сиз спиралнинг зарари йўқ деяпсиз. Жуда зарари борда. Янги кўзи ёриган онанинг бачадони, шамоллаш ҳолатлари бўлиши мумикн, спирал қўйилса кўп қон кетиш ҳолатлари бўлади. Бу зарар, ҳар томонлама зарар...

Шавкат: Бу ихтиёрий, ҳеч ким мажбурий ҳолатда спирал қўймайди. Бу ҳақда ҳеч қандай қонун ҳам йўқ.

Гулсара: Мажбурий қўйилади. Мен ўзим гувоҳи бўлганман, роддомдан чиқишда қўйиб чиқаришяпти. Қўймайман десанг, суюнчи пулини бермаймиз дейишяпти...

Шавкат: Бу ерда ҳукумат ҳақиқатан ҳам она-боланинг соғлиғини ўйлаяпти. Ўйлаб қаранг, мана бизларда турмуш кечириш қийинлашиб кетган. Тўйиб овқат емайдиган оилалар бор. Шунда ҳолатда оналар ва болалар соғлиғини ўйлаш керак эмасми?

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг.

XS
SM
MD
LG