Линклар

Фарҳод Толипов : Мен олийгоҳлардаги "Павлик Морозовларга" қаршиман

  • Абдулла Искандар

Ўзбекистон олийгоҳлари талаба ва ўқитувчиларига муайан қоида доирасидан чиқмаслик тавсия қилинди.

Ўзбекистон олийгоҳлари талаба ва ўқитувчиларига муайан қоида доирасидан чиқмаслик тавсия қилинди.

Ўзбекистон Олий ва махсус таълим вазирлиги ўз тизимидаги олийгоҳ талаба ва ўқитувчилари юриш туришини белгиловчи маромномани чоп қилди.


Майда ҳарфлар билан ëзилган ва 23 вараққа жо бўлган бу ҳужжат олий ўқув юртидаги фаррошдан тортиб профессоргача бўлган кишиларнинг олийгоҳ ҳудудида нима киймаслиги ва нима қилмаслигини белгилайди.

1 январдан кучга кирган тавсиявий ҳужжат талаба ва ўқувчиларнинг елка, қорин ва кўкракларини очиб юришини тақиқлайди.

Баданга ëпишиб турувчи тор кийимлар, тиззадан юқори этаклар ва спорт кийимларида юриш ҳам бу ҳужжат тақиқ доирасига кирган.

Шунингдек занжирлар, темир қисқичлар, маржон ва бошқа осилдириқлар тақиш, диний кийимларда юриш ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртларида тақиқ остига олинди.

Талаба ва профессорларнинг интернетдаги ижтимоий тармоқларда олий ўқув юртлари ички муаммоларига оид маълумотларни ошкор қилишини ҳам Олий таълим вазирлиги йўриқномаси чеклаб қўйди.

Йўриқнома қоидаларидан бири олий ўқув юрти талабалари зиммасига “экстремист” руҳдаги “ижтимоий хавфли” элементлар ҳақида раҳбариятга мунтазам маълумот етказиб туришни юклайди.

Тошкент олийгоҳларида узоқ йиллардан бери дарс бериб келаëтган сиëсатшунос Фарҳод Толипов, умумиятла бу ёриқномани ёқласада, чақмачақарликнинг Павлик Морозов мисолидаги кўринишларига қарши эканлигини билдирди.

Павлик Морозов ўз отасини чақиб қаматтириб юборган совет пионери бўлган.

Фарҳод Толипов билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG