Линклар

Сурия АҚШни айбламоқда


Ҳукуматга қарши норозилик намойишлари саккиз ойдан бери давом этмоқда.

Ҳукуматга қарши норозилик намойишлари саккиз ойдан бери давом этмоқда.

Сурия АҚШ ни Араб лигаси ички ишларига аралашаëтганликда айблади.

Сурия Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Жиҳод Макдисий эълон қилган баëнотда АҚШнинг Суриядаги зўравонликларни халқаро муаммога айлантириш орқали уни кучайтиришга уринаëтгани даъво этилади.

Бу баëнот АҚШ Давлат котибининг Яқин Шарқ бўйича ëрдамчиси Жеффри Фелтман Қоҳирада Араб лигаси раҳбарлари билан учрашув ўтказаëтган кунда эълон қилинди.

Ўтган ҳафтадан бери Сурияда қолаëтган Араб лигаси кузатувчилари Дамашқ режими билан имзоланган мамлакатдаги зўравонликларни тўхтатишга қаратилган келишувни амалга оширишга ëрдам беришга уринмоқда.

Аммо ҳозирча Сурияда зўравонликлар тўхтамаëтир¸ 4 январ куни ҳам ҳукумат кучларининг тинч аҳоли вакилларини ўлдирганига оид хабарлар тарқалди.
XS
SM
MD
LG