Линклар

logo-print

Россияга ишлашга кетган самарқандлик 34 ёшли Илҳом Очилов 2000 йилдан буён дом- дараксиз.


Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳридан Озодликка қўнғироқ қилган самарқандлик қизга кўра, акаси Илҳом Очиловни қидираяпти.

- Акам 2000 йили ишлагна кетган. “Россияга кетдим” деб кетган экан. Очилов Илҳом. 1978 йил 7 январда туғилган. Ўшани излаяпмиз. Ҳамма жойга мурожаат қилдик. Ҳеч қаердан топа олмадик. Кеча сизларни эшитиб ўтирсак, Новокузнецкдан телефон қилишди. Қаерлик эканлигини эшита олмай қолдик. Биттаси ҳақида гапириб, “Ота-онаси телефон қилишини сўрайман. Олиб кетишига ëрдам бераман” деган экан. Ўшанга телефон қилаëтган эдик. Ноумид шайтон. Балки чиқиб қолар акам бўлиб. Биз Самарқанд вилояти Оқтош шаҳридан, дейди бу самарқандлик қиз.

Илҳом Очиловни кўрганлар, у ҳақида бирор маълумотга эга бўлганларни Озодликка маълум қилишларини сўраймиз.
XS
SM
MD
LG