Линклар

Давлатга қарашли туркман матбуотининг ëзишича¸ 4 январ куни Туркманистон Марказий сайлов комиссияси президент Қурбонқули Бердимуҳаммедовни 12 февралга белгиланган президентлик сайловида номзод сифатида расмий рўйхатга олган.

2011 йилнинг 29 декабр куни Туркманистонда президентликка номзодларни рўйхатга олиш жараëни бошланган ва ҳозиргача саккиз номзод қайдга олинган.

Бердимуҳаммедов сайловларнинг демократик руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига имкон қадар ҳар соҳадан бир номзодни рўйхатга олишни тавсия қилган.

2008 йилнинг 14 декабрида ўтказилган сўнгги президентлик сайловларида Бердимуҳаммедов қарийб 100 фозига яқин овоз билан ғолиб деб топилган эди.
XS
SM
MD
LG