Линклар

Прокурор Муборакни намойишчилар ўлимида айбдор деб топди


Соғлиги ёмонлиги айтилаётган Ҳусни Муборак суд мажлисига замбилда келтирилаяпти.

Соғлиги ёмонлиги айтилаётган Ҳусни Муборак суд мажлисига замбилда келтирилаяпти.

Қоҳирада Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан ўтаётган маҳкаманинг чоршанба кунги мажлисида прокурор Муборакни 800дан зиёд намойишчи ўлимида айбдор деб топди.

Айни айблов Муборак билан бирга унинг икки ўғли, собиқ ички ишлар вазири ҳамда бир неча собиқ полиция бошлиғи жами саккиз кишига нисбатан илгари сурилмоқда.

Агар ушбу айблов судда ўз тасдиғини топса, судланувчилар ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Бош прокурор Мустафо Сулаймонга кўра, судланувчилар намойишчиларга қарши қурол қўллашга рухсат берган.

Мустафо Сулаймоннинг айтишича, хавфсизлик органлари суриштирув ўтказишга ёрдам беришни рад қилгач, унинг ўзи махсус текширувни бошлаган.
XS
SM
MD
LG