Линклар

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Туркманистонда иккита янги телеканал- "Ашхобод" ва "Туркманистон-спорт" телеканаллари фаолият кўрсата бошлади.

Бу ҳақда хабар қилган "Туркманистон: Олтин аср" сайти маълумотига кўра, "Ашхобод" телеканали мамлакат пойтахтини тараннум қилувчи кўрсатувлар ҳамда ижтимоий, маданий ва иқтисодий янгиликларни эфирга узатади.

Спорт ҳақидаги "Туркманистон-спорт" телеканали кўрсатувлари эса кечаю-кундуз намойиш этилади.

Айни пайтда Туркманистонда давлатга қарашли жами еттита телеканал фаолият кўрсатаяпти.

Кузатувчилар Туркманистонда мустақил телеканалларга изн берилмаслиги, кўрсатувлар эса цензура қилинишини таъкидлаб келадилар.
XS
SM
MD
LG