Линклар

logo-print

Сергей Удальцов озодликка чиқди


Сергей Удальцов қамоқда пайти очлик эълон қилди.

Сергей Удальцов қамоқда пайти очлик эълон қилди.

4 январ куни Россий мухолифати лидерларидан бири, Сўл Фронт гуруҳи етакчиси Сергей Удальцов бир ойлик қамоқдан чиқди.

У 4 декабр куни ўтказилган парламент сайловидаги оммавий қонунбузарликларга қарши ўтказилган норозилик пайтида ҳибсга олиниб, 10 кунлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Қамоқда пайти Удальцов яна 2 марта маҳкамага тортилиб, ҳар сафар 10 кунга озодликдан маҳрум қилинди.

Айни пайтда Удальцов ўзининг қамалиши ноқонуний бўлганини даъво қилиб, судга мурожаат қилишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG