Линклар

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён мамлакатда тўрт миллионга яқин никоҳ рўйхатдан ўтказилди.

Бу ҳақда ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Адлия вазирлигига кўра, ўтган йили 283 минг янги оила қайд қилинган.

Расмий статистикага кўра¸ Ўзбекистонда расмий никоҳдан ўтиш кўпаймоқда¸ ажралишлар эса камаймоқда.

Ўтган йилнинг биринчи ярмида 9 минг оила ажрашган ва бу рақам 2010 йилнинг шу даврига нисбатан анча кам.

“Мустаҳкам оила йили”да ажралишлар сони бундан ҳам кам бўлиши айтилмоқда.

1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда ажралиш пайти тўланадиган давлат божи 10 фоизга оширилди.

Тошкент маҳаллаларидан бирининг ўзини таништирмаган раисига кўра, аксар жуфтликлар иқтисодий сарф-харажатдан қочиб ҳам ажралиш фикридан қайтган ҳоллари учраб туради.
XS
SM
MD
LG