Линклар

Америка Европа Иттифоқи давлатларининг Эрон нефти импортига эмбарго эълон қилиш ҳақидаги қарорини олқишлаб, уни "ажойиб янгилик" дея атади.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуландга кўра, Вашингтон бу каби тадбирни нафақат Америка иттифоқчилари ва ҳамкорлари, балки дунёдаги бошқа давлатлар ҳам Эронга қарши қўллашларини истайди.

Эронга қарши эмбарго Теҳронни зиддиятли ядровий дастури учун жазолаш мақсадида қабул қилинади.

Франция Ташқи ишлар вазири Ален Жюппега кўра, Эрон нефтига эмбарго қўллаш ҳақидаги қарор 30 январ куни Брюсселда ўтказилиши режалаштирилаётган ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида қабул қилиниши мумкин.

AFP маълумотига кўра, 2010 йилда ЕИ давлатлари нефт импорти умумий миқдорининг 5,8 фоизини Эрон нефти ташкил этган.
XS
SM
MD
LG