Линклар

Тошкент метросида инглиз тилидаги ёзувлар пайдо бўлди


Сурат gazeta.uz сайтидан олинди.

Сурат gazeta.uz сайтидан олинди.

Тошкент метрополитени бекатларидаги кириш ва чиқиш эшикларига инглиз тилидаги ENTER (кириш) ва EXIT (чиқиш) сўзлари ёпиштирилди.

Айни тадбир Ўзбекистон ҳукуматининг туризмни ривожлантириш ва туристлар кўламини кўпайтиришга бағишланган Давлат дастури доирасида амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Яқинда метро вагонларидаги огоҳлантирув ёзувлари ҳам ўзбек ва инглиз тилида бўлиши режалаштирилган.

Кейинги пайтда Тошкент метросида кўплаб ўзгаришлар кузатилмоқда.

Аввалига метро бекатларида махсус металлизлагичлар ўрнатилди, баъзи станциялар кираверишида милиция ходимлари пости қўйилди.

Тошкент метрополитенининг кўпгина бекатларида жетон сотувчи кассалар метро бекати ичкарисидан ташқарисига кўчирилди.

Тошкент мерополитенидаги ўзгаришлар хавфсизлик чоралари ўлароқ баҳоланмоқда.

1977 йилда ишга туширилган Тошкент метрополитенида ҳозир 3 йўналишда жами 29 та бекат хизматидан фойдаланиш мумкин.

Расмий маълумотларда ҳар куни метрога тушадиган йўловчилар сони ўртача 220-250 минг кишини ташкил қилиши айтилади.
XS
SM
MD
LG