Линклар

Ўзбекистон Россия ва Украина машиналари учун йиғимни бекор қилди


Россиядан КАМАЗ юк машиналари Ўзбекистонга импорт қилинади.

Россиядан КАМАЗ юк машиналари Ўзбекистонга импорт қилинади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 30 декабрдаги фармонига кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлаш бекор қилинди.

Norma.uz сайти маълумотига кўра, эндиликда ушбу давлатларнинг машиналарини харид қилиш ёки уларни Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кириш учун Республика йўл жамғармасига йиғимлар олинмайди.

Ўтган йилнинг 15 ноябрида расмий Киев Ўзбекистонда Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган автомобилларга ҳар хил солиқ ставкаси белгилангани учун ўзбек автомобиллари импортига 2014 йилгача чеклов жорий қилган эди.

Украина ва Россия Ўзбекистондан Нексия, Матиз ва Ласетти русумидаги енгил автомобилларини импорт қилади.

Украина эса ЗАЗ-Ланос, ЗАЗ-Сенс машиналарини Ўзбекистонга экспорт қилади. Келажакда Богдан-2110 автомобилларини ҳам Ўзбекистон бозорига олиб кириш мўлжалланган.

Россиядан эса КАМАЗ, ЗИЛ каби юк машиналари ва Hyundai, Volkswagen, Lada каби енгил машиналар Ўзбекистонга экспорт қилинади.
XS
SM
MD
LG