Линклар

Бағдоднинг Садр шаҳарчаси ва Кадимия каби асосан шиалар яшайдиган маҳаллаларда амалга оширилган қатор бомба ҳужумлари оқибатида бугун тонгда камида 20 одам нобуд бўлди¸ ўнлаб одам жароҳатланди.

Бу ҳужумлар ўтган ой мамлакатдан АҚШ қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг Ироқда мазҳаблараро урушнинг қайта жонланиши ҳақидаги хавотирларни кучайтириб юборди.

Ироқдаги сунний ва шиа сиëсий гуруҳлари орасидаги зиддият асосан шиалардан таркиб топган Нурий ал-Маликий ҳукуматидаги кам сонли сунний сиëсатчиларидан бири¸ вице-президент Тариқ ал-Ҳошимийни қамоққа олиш ҳақида ордер берилганидан сўнг янада кескинлашиб кетди.

Вице-президентга қарши ҳаракатлар бошланиши ортидан 22 декабр куни Бағдод бўйлаб бомба ҳужумлари содир этилди ва оқибатда камида 60 одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG