Линклар

Покистондаги жанггарилар ҳукумат кучларининг ўтган ой ўғирлаб кетилган 15 хизматчисининг қатл этилганини эълон қилди.

Толибон ҳаракатининг Покистондаги матбуот вакили ҳукумат хавфсизлик хизматчиларининг ўлдирилиши Афғонистонга туташ қабила ҳудудларидаги жанггариларга қарши амалга оширилган ҳужумлар учун қасос эканини билдирди.

Маҳаллий расмийлар¸ Шимолий Вазиристоннинг қабилалар назоратидаги ҳудудидан танасида қийноқ ва ўқ излари бўлган 15 жасаднинг топилганини тасдиқлади.

Ўлдирилган 15 хизматчи жанггариларнинг Шимолий Вазиристондаги хавфсизлик базасига 23 декабр куни қилган ҳужуми давомида ўғирлаб кетилган эди.
XS
SM
MD
LG