Линклар

logo-print
Бугун АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг қайта кўриб чиқилган мудофаа стратегиясини эълон қилади.

Мавжуд стратегияни қайта кўриб чиқиш ҳақида АҚШ президенти Барак Обама ҳарбий расмийларга ўтган йил махсус топшириқ берган эди.

Келаси 12 йилга белгиланган мудофаа стратегиясини мамлакат стратегик манфаатларини хатар остига қўймаган ҳолда 400 миллиард долларга қисқартириш топшириғи асосида собиқ Мудофаа вазири Роберт Гейтс ташаббуси билан стратегия қайта кўриб чиқилди.

Қайта ишланган стратегияда бир пайтнинг ўзида иккита уруш олиб бориш ва уларнинг иккаласида ҳам ғолиб чиқишга қаратилган кўпдан амалда бўлиб келган мақсаддан воз кечилгани айтилмоқда.

Пентагон янги мудофаа стратегияси АҚШнинг Осиëдаги ҳарбий ҳозирлигини кучайтиришни ҳам кўзда тутади.
XS
SM
MD
LG