Линклар

logo-print

Россия ва Украинадан Ўзбекистонга олиб кирилган автомобиллар арзонлайди

  • Садриддин Ашур

Украинининг Запорожье автозаводида ишаб чиқариладиган Lanos ва Sens машиналари ҳам Daewoo маркаси остида чиқади.

Украинининг Запорожье автозаводида ишаб чиқариладиган Lanos ва Sens машиналари ҳам Daewoo маркаси остида чиқади.

Ўзбекистонда Россия ва Украинада ишлаб чиқарилган янги автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига йиғимлар тўлаш бекор қилинди. Энди автомобилларини йўл ҳаракати хавфсизлиги идораларида расмийлаштирмоқчи бўлганлар, автомобил турига қараб, 6-20 фоизлик тўловлардан озод қилинди. Ўзбекистон ҳукумати бу чорани ўтган йили Украинада ўзбек автомобиллари сотилишига қўйилган чекловни юмшатиш учун қўллагани айтилмоқда.


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 30 декабрдаги фармонига кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Украина ва Россиядан Ўзбекистонга сотиш учун ёки вақтинчалик олиб кирилган автомобиллар учун Республика йўл жамғармасига йиғимлар олинмайди.

Ўзбекистон Йўл жамғармасининг даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи Тўлқин Хайруллаевнинг айтишича, бу фармон Ўзбекистонга Россия ва Украниадан олиб кирилган автомобилларнинг арзонлашишига сабаб бўлади:

- Илгари Россия ва Украинадан олиб кирилган автомобиллар учун ГАИда рўйхатдан ўтказиш жараёнида автомобил турига, нархига ва от кучига қараб, 6 фоиздан 20 фоизгача тўловлар мавжуд эди. Ҳозир ана шу тўловлар бекор қилинди. Масалан, Россиядан олиб кирилган “Лада” автомобилининг нархи 8000 минг доллар дейлик, ўшандан 6 фоиз миқдорида тўловлар бор эди. Бу йўқ бўлди. Юк машиналари ҳам 20 фоизлик тўловлардан озод этилди,- дейди Ўзбекистон Йўл жамғармасининг даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи Тўлқин Хайруллаев.

Ўзбекистон Президентининг бу фармони Украина ҳукуматининг ўзбек автомобиллари импортига чеклов қўйилиши тўғрисидаги қарорни юмшатишга қаратилгани айтилади.

Ўтган йилнинг 15 ноябрида Украина ҳукумати ўзида ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Ўзбекистонда сотилишини имконсиз қилиб қўйган акциз солиқлар жорий қилингани боис ўзбек автомобиллари импортига 2014 йилгача чеклов жорий қилган эди.

Ўзбекистон ички бозорида энди Украина ва Россиядан киритиладиган автомобилларнинг бирмунча арзонлашиши кутилмоқда.

Украина ЗАЗ-Lanos, ЗАЗ-Sens машиналарини Ўзбекистонга экспорт қилади. Келажакда Богдан-2110 автомобилларини ҳам Ўзбекистон бозорига олиб кириш мўлжалланган.

Россиядан эса КАМАЗ, ЗИЛ каби юк машиналари ва Hyundai, Volkswagen, Lada каби енгил машиналар Ўзбекистонга экспорт қилинади.

Ўзбекистон эса Украина ва Россияга Нексия, Матиз ва Ласетти русумидаги енгил автомобилларини экспорт қилади.

Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиллар учун божхона тўловлари ўзгаргани йўқ. Россия ва Украинадан Ўзбекистонга импорт қилинадиган автомобилларга 20 фоиз, бошқа давлатлардан кирадиган машиналар учун 100 фоиз миқдорида божхона тўлови жорий қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG