Линклар

5 январ куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳукумат таркибидаги бир қатор ўзгаришларни эълон қилди. Унга кўра¸ мамлакат Ички ишлар ва Адлия вазирлари бошқа ишга тайинланди¸ қатор ҳоким ва мэрлар ҳам алмаштирилди.

Тожикистон Ички ишлар вазири Абдураҳим Қаҳҳоров мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимига тайинланди¸ Рамазон Раҳимов эса янги Ички ишлар вазири этиб тайинланди.

Адлия вазири Бахтиëр Худоëров президент маъмурияти раҳбари этиб тайинлангани муносабати билан Рустам Менглиев янги Адлия вазири лавозимига қўйилди.

Бирваракайига амалга оширилган кадр ўзгартишлари ҳақида ҳозирча расмий изоҳ эълон қилинмади.
XS
SM
MD
LG