Линклар

Исроил матбуотининг билдиришича¸ мамлакат собиқ Бош вазири Эхуд Олмертга нисбатан яна коррупция билан боғлиқ янги айблар қўйилган. Янги айбловга кўра¸ Олмерт кўчмас мулк билан боғлиқ қатор лойиҳалар учун пора олган.

Порахўрлик айблари Олмерт 2006 йилда Исроил Бош вазири этиб сайлангунга қадар Қуддус шаҳар мэри лавозимида ишлаган даврга тааллуқли.

Бунгача ҳам коррупция билан боғлиқ бошқа можароларга тортилган Эхуд Олмерт ўзига қўйилаëтган айбларнинг барини инкор қилмоқда.

Ҳозирча бу айбларнинг бирортаси судда ўз тасдиғини топмаган бўлса-да¸ унинг сиëсий обрўсига жиддий путур еткизди.

Мазкур айбловлар босими остида Эхуд Олмерт 2009 йили Бош вазирликдан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.
XS
SM
MD
LG