Линклар

“Пахтанинг гапи”


Фотограф Алексей Протченков 2011 йилги пахта мавсумида олган расм.

Фотограф Алексей Протченков 2011 йилги пахта мавсумида олган расм.

Берлиндаги Cinema For Peace, Anti Slavery ва Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми ташкилотлари Ўзбекистонда болалар меҳнатига оид янги филмни тақдим қилишди.


Германиялик киночилар Штефани Трамбов (Stefanie Trambow) ва Эрик Малхов (Erik Malchow) суратга олган “Пахтанинг гапи” (Cotton Speaking) филми пайшанба куни Берлиндаги инсон ҳуқуқлари фаоллари ва сиëсат вакилларига тақдим қилинди.

Филм 2011 йил пахта мавсумида Ўзбекистон далаларида мактабга бормасдан пахта тераëтган болалар мавзусини ëритади.



Ўзбекистон 2008 йилда мажбурий болалар меҳнатини чекловчи конвенцияга қўшилган бўлса-да, вазият 2011 йил ҳам ўзгармагани кузатилди.

Ўзбекистан аввалгидай барча мактабларни ëпиб, болаларни оммавий тарзда пахтага чиқарадиган дунëдаги ягона давлат сифатида кўрилмоқда.

Бу ҳолат Ўзбекистонда пахта теришга лойиқ катталар ва механизация йўқлиги билан эмас, балки ҳукуматнинг пахтадан келаëтган ва ҳеч ким назорат қилмайдиган улкан фойдани тезроқ қўлга киритиш истаги билан изоҳланади.

Болалар мехнати ўзбек ҳукуматдорлари учун қўшимча даромад манбаига айланиб бўлгани айтилади.

Филм Германиядаги уч ташкилот маҳсулоти ҳисобланади.

Тинчлик учун кино жамғармаси (Cinema For Peace), қуллика қарши кураш ташкилоти (Anti Slavery) ва Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми фаоллари бу филм билан Германиядаги пахта тижорати ва газлама саноати мулозимлари диққатини қаратишни мақсад қилганларини айтишди.

Филмга немис бастакори Элои Рагот (Eloi Ragot) махсус мусиқа ëзган. Ғамгин оҳангли бу мусиқа Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнатининг эмоционал қиëфасини кинотомошабинлар шуурига сингдиради.

Филм немис тилида бўлиб тасвир остида инглизча субтитрлар бор.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG