Линклар

Европа Иттифоқи Эронга нисбатан янги санкциялар жорий қилганига муносабат билдирган Эрон Иқтисод вазири Ғарбни ўз мамлакатига қарши иқтисодий уруш очганликда айблади.

Иқтисод вазири Шамсиддин Ҳусайний “Эрон ислом жумҳурияти душманлари бу миллатга кишан сола олмаганидан сўнг¸ унинг иқтисодини кишанламоқда” дея баëнот берди.

Европа Иттифоқига аъзо давлат дипломатлари чоршанба куни Эрондан нефт импорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги дастлабки келишувга эришдилар.

Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жуппе Эронга нисбатан нефт эмбаргоси жорий қилиш масаласида ЕИ Ташқи ишлар вазирларининг 30 январга белгиланган мажлисида қарор қабул қилинажагини билдирди.

Европа Иттифоқи Хитойдан сўнг Эрон нефтининг иккинчи йирик харидори ҳисобланади ва мамлакат нефт экспортининг 18 фоизи ЕИ ҳиссасига тўғри келади.

Озодлик мухбири билан суҳбатда ЕИ нинг Ташқи сиëсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон матбуот котиби кескин чораларга қарамай¸ Теҳрон учун музокаралар эшиги ҳамон очиқлигини билдирди.

-Биз Эронга нисбатан икки йўллик ëндашувга эгамиз. Биринчи йўл¸ санкцияларни кучайтириш. Иккинчиси эса¸ ўзаро ишонч барпо этиш учун эронликлар билан фойдали музокараларга ҳозирмиз. Эрон томони олдиндан шарт қўймасдан музокаралар столига қайтиб¸ биз қўйган масалаларни муҳокама қилиши зарур¸ деди Майкл Манн Озодлик мухбири билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG