Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:14

"Ўзбекистонни танитаётганимдан хурсандман!"


“Энг яхши ҳакам” Равшан Эрматов.
“Энг яхши ҳакам” Равшан Эрматов.

Дунёдаги футбол ҳакамлари фаолиятини таҳлил қилиб, баҳолаб борадиган Worldreferee.com сайти ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовни 2011 йилги футбол мавсумининг “Энг яхши ҳаками” деб топди.


Сайт жаҳондаги футбол ҳакамларининг ўтган йилдаги фаолиятини сарҳисоб қилиб, 100 реферидан иборат ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рўйхатда Равшан Эрматов дунёдаги ҳакамлар орасида энг яхшиси дея эътироф этилиб, биринчи ўринга муносиб деб топилган.

Жорий ҳафта бошида Россиядаги "Евро-Футбол" сайти ўтказган сўров натижаларига кўра ҳам, ўзбекистонлик Равшан Эрматов дунёдаги энг яхши ҳакам деб топилди.

2010 йили Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси томонидан Равшан Эрматовга дунё бўйича энг яхши ҳакамлар орасида иккинчи ўрин берилган эди.

Ўтган йилнинг 23 ноябрида Равшан Эрматов кетма-кет тўртинчи маротаба Осиëнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

2010 йилда Эрматов Жанубий Африкада ўтган Жаҳон чемпионатида илк ўйинга ҳакамлик қилди ва битта чемпионат давомида жами бешта ўйинни бошқарган футбол тарихидаги учинчи ҳакам, деб эътироф этилган эди.

Озодлик Равшан Эрматов билан телефон орқали боғланиб, уни табриклади.

Қуйида Равшан Эрматов билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG