Линклар

logo-print
Афғонистон президенти Ҳамид Карзай идорасининг билдиришича¸ ҳозирда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция назоратида бўлган Бағром қамоқхонаси бир ой ичида афғонлар ихтиëрига топширилади.

Баëнотга кўра¸ Бағром қамоқхонасида Афғонистон конституцияси ва қонунлари¸ шунингдек инсон ҳақларига оид халқаро конвенцияларнинг қўпол равишда бузилаëтганига оид ҳисобот билан танишиб чиққан президент Карзай шундай буйруқ берган.

Бундан аввал 2010 йилда махсус комиссия таъсис қилган Афғонистон президенти унга 2011 йил январидан 2012 йил январига қадар мамлакатдаги қамоқхоналарни халқаро кучлар назоратидан маҳаллий расмийларга топшириш ҳақида топшириқ берган эди.

Бағром қамоқхонаси Афғонистондаги АҚШ кучларининг энг йирик ҳарбий базаси ҳисобланган Бағром базасида жойлашган.
XS
SM
MD
LG