Линклар

Нигерия шимоли-шарқидаги черковга қилинган қуролли ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, ўн одам жароҳатланди.

Бу ҳақда хабар қилган Насарава черкови пасторига кўра, ҳужум оқибатида унинг рафиқаси ҳам қурбон бўлган.

Айни пайтда ҳужум учун маъсулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Нигерияда “Боко Ҳарам” жанггарилари кейинги пайтларда ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган бир қанча портлашларни уюштирган.

Жанггарилар асосан мусулмонлар яшайдиган Нигериянинг шимолий ҳудудларида ислом шариати қонунлари ўрнатилишини талаб қилиб келадилар.
XS
SM
MD
LG