Линклар

Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда журнал кўринишидаги А4 форматида чиқадиган газеталар А3 форматига ўта бошлади.

Gazeta.uz сайти маълумотига кўра, “Футбол Экспресс”, “Парвина-ТВ”, “Садо” газеталарининг янги йилдаги илк сони А3 форматида чоп этилди.

“Оила” газетаси эса бир неча ойдан буён ўзгартирилган форматда чиқарилмоқда.

Журнал кўринишида чиқадиган “Даракчи”, “Тасвир”, “Хумо”, “Ҳордиқ”, Сўғдиёна”, “Бекажон” каби ҳафталик газеталар ҳозирча эски форматда чиқаяпти.

Ўтган йилнинг ёзида қабул қилинган янги тартибга кўра, мамлакатдаги барча газеталар формати А3 кўринишида бўлиши шарт.

“Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози” сингари расмий газеталари аввалдан А3 форматида чоп этилаяпти.
XS
SM
MD
LG