Линклар

logo-print
Исроил ва Фаластин вакилларининг навбатдаги учрашуви 9 январ куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда маълум қилган АҚШ Давлат департаменти матубот вакили Виктория Нуландга кўра, Вашингтон Исроил ва Фаластин ўртасида тўхтаб қолган тинчлик музокаралари қайта бошланаётганини қутлайди.

3 январ куни Иордания пойтахти Амманда Фаластин ва Исроил вакиллари учрашиб, мулоқотларни давом эттиришга келишиб олган эди.

АҚШ воситачилик қилаётган Фаластин-Исроил тинчлик музокаралари бундан 15 ой аввал тўхтаган эди.
XS
SM
MD
LG