Линклар

Украина собиқ бош вазири Юлия Тимошенко сақланаётган Харковдаги қамоқхона олдида унинг тарафдорлари норозилик намойишини бошладилар.

5 январ куни Тимошенко тарафдорларидан иборат 200 киши қамоқхона олдига чодирлар тикишди.

Харков суди қамоқхонада таъмирлаш ишлари кетаётгани боис бино олдида норозилик акцияси ўтказишни тақиқлаган эди.

Айни пайтда Тимошенко тарафдорлари суд тақиқига қарамай норозилик акцияларини давом эттириш ниятини билдирган.

Юлия Тимошенко бош вазир лавозимини эгаллаб турган даврда Россия билан газ бўйича шартнома тузиш пайти хизмат ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбдор, деб топилиб, ўтган йилнинг октябр ойида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Тимошенконинг ўзи ва унинг тарафдорлари чиқарилган ҳукм ортида сиёсий сабаблар мавжуд, деб ҳисобламоқдалар.
XS
SM
MD
LG