Линклар

Америка Ироқдаги етмишдан зиёд одам ўлимига сабаб бўлган кечаги портлашларни кескин қоралади.

АҚШ Давлат департаменти баёнотида Ироқдаги пайшанба кунги ҳужумлар "вақтни орқага қайтариш" ҳаракатидаги "умидсиз уринишлар" дея баҳоланди.

5 январ куни эрталаб Бағдоднинг шиалар яшайдиган ҳудудида жами 5 та портлаш содир этилди. Кейин эса Насирия шаҳрида шиа зиёратчилари орасида ҳудкуш ўзини портлатиб юборди.

Ҳужумлар оқибатида жами 72 одам ҳалок бўлди, 100дан зиёд киши жароҳатланди. Қурбонларнинг асосий қисми шиа мусулмонлари бўлди.

Ҳозирча портлашлар учун маъсулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олганича йўқ.

Қароргоҳи Буюк Британияда жойлашган Iraq Body Count ташкилоти эълон қилган ҳисоботга кўра, ўтган йили Ироқдаги тўқнашув ва ҳужумлар оқибатида тўрт мингга яқин одам ўлган.
XS
SM
MD
LG